
Фото: AFP/Getty Images
Мисрнинг жанубидаги Асван курорт шаҳрига чаёнлар ёпирилишидан юзлаб одамлар жабр кўрди. Заҳарли ҳашаротлар чақишидан 3 киши вафот этган, 450 га яқин одам жабрланган.
12 ноябрда Асван вилоятида ёғган кучли ёмғир ва дўл чаёнларни уларни доимий яшаш жойи - тоғ ва чўл ҳудудлардаги инларидан шаҳарлар томон йўналтирган. Таъкидланишича, бундай об-ҳаво ушбу ҳудуд учун ноодатий ҳисобланади.
Миср соғлиқни сақлаш вазирлигида маълум қилинишича, чаён заҳарига қарши воситаларнинг қўшимча дозалари вилоятдаги шаҳар ва қишлоқлар тиббий марказларига юборилган.
Ҳукумат аҳолини ва дам олувчиларни уйларида ва меҳмонхоналарда қолишга ҳамда огоҳ бўлишга чақирган.
Маълумотларга кўра, Мисрда энг хавфли чаёнлардан икки тури яшайди. Улардан бири – қора чаён чақиши оқибатида одам бир соатга бормай ўлиши мумкин. Чаён чақиши болалар ва кексалар учун айниқса хавфли ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар