Фото: Reuters
Quinnipiac университети томонидан ўтказилган сўнгги сўровларга АҚШ президенти Жо Байденнинг фаолиятини америкаликларнинг 36 фоизигина маъқулламоқда, деб хабар беради «Коммерсантъ». Бу янги тарихий минимум ҳисобланади. Бундан олдинги энг паст натижа октябрь ойида — сўров иштирокчиларининг 38 фоизини уни қўллаб-қувватланган вақтда қайд этилганди.
Респондентларнинг 53 фоизи Байденнинг фаолиятини маъқулламайди (бир ой олдинги натижадан 1 фоизга кўп). Америкаликлар президентнинг ишини тўрт соҳада энг ёмон дея баҳолаган: иқтисодиёт (Жо Байден фаолиятини 34 фоизи қўллаб-қувватлаган), коронавирус пандемиясига қарши кураш (45 фоиз), ташқи сиёсат (33 фоиз), иқлим ўзгаришларига қарши кураш (41 фоиз).
Сўров иштирокчиларининг қарийб ярми (51 фоизи) президентни тўғри инсон деб ҳисобламайди, 42 фоизи бунинг аксини билдирган. Респондентларнинг 57 фоизи у яхши етакчилик қобилиятларига эга эмас деган бўлса, сўров иштирокчиларининг 37 фоизи бунга қўшилмаган. Шунингдек, 56 фоиз респондент амалдаги АҚШ администрациясини нокомпетент деб атаган, 40 фоизи эса бунинг аксини билдирган.
Байденнинг рейтингини жанубий чегарадаги иммиграцион инқироз, Афғонистондаги ва мамлакат иқтисодиётидаги вазият пасайтириб юборди. Охирги сўров шуни кўрсатдики, АҚШ фуқароларининг сиёсатдан узоқ бўлган ва ўзини демократлар ёки республикачилар тарафдори деб ҳисобламайдиган қисми Америка президентини энг кўп танқид қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди