Фото: Esquire
SpaceX ва Tesla компаниясининг асосчиси, дунёдаги энг бадавлат кишилардан саналган Илон Маск, Тиббиёт, муҳандислик ва Миллий фанлар академияси (NASEM) мутахассислари билан иш бўйича ташкил қилинган онлайн йиғилишида олтинчи ўғли Х Æ А-12 билан иштирок этди.
Кадрда Старшип ракеталарининг ташиш жараёни кўрсатилганда, — машина (car) деган бир ярим ёшли болакай. Бунга Маск: «Йўқ, бу катта машинадаги ракета», — деб жавоб берган.
Биринчи видео намойишидан кейин онлайн конференция иштирокчиларига болакай, бир неча марта салом (hi) деб, қўл силкиган. Иккинчи роликдан кейин бир нечта ноаниқ сўзларни айтган, ракета учганини кўрганидан кейин эса қувноқ оҳангда машина сигналининг товуши: «Би, би, би, би, би»ни такрорлаган. Конференция бошланганидан 2,5 дақиқа ўтиб, Илон ўтирган хонанинг эшиги очилган ва болакай олиб чиқиб кетилган. Бундан норози бўлган боланинг йиғлаган овози эшитилган.
Маълумот учун, Маскнинг олтинчи фарзанди 2020 йил 4 майда дунёга келган. Хонанда Граймс дунёга келтирган болакайнинг исми «Экс Эш Эй Твелв»деб таржима қилинади. Х Æ А-12 дунёга келган Калифорния штати қонунчилигига кўра, болага исм қўйишда инглиз алифбосидаги 26 та ҳарфдан, шунингдек, апостроф ва чизиқчалардан фойдаланиш мумкин. Эможи, рақамлар ва бошқа тушунарсиз белгилардан фойдаланиш тақиқланган. Кейинроқ миллиардер ва хонанда болага бошқа исм қўйишга мажбур бўлган.
Эндиликда уларнинг ўғли X Æ A-Xii исмини олган. Граймснинг сўзларига кўра, мазкур исмдаги Х — номаълум ўзгарувчи, Æ — элфлар тилида сунъий онг маъносини беради, шу билан бирга, севги сўзи ҳам шундай ёзилади, А-12 — жуфтликнинг севимли самолёти — Lockheed А-12 ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди