date
views 2 173

Канадада кўл юзасини ғаройиб музли шарчалар қоплади (видео)

Канадада кўл юзасини ғаройиб музли шарчалар қоплади (видео)
Фото: Peter Hofbauer
Канаданинг Манитоба кўлида ноёб табиат ҳодисаси рўй берди, кўл юзасини музли шарчалар қоплаб олди, деб ёзмоқда CBC.

Одатда текис бўлиб музлайдиган юзага энди худди шағал ва тошлар тўкилганга ўхшаб қолган.

Гласиолог Жефф Каванонинг тушунтиришича, шамол музлаётган сувни «суриб», йирик томчиларни юмалатиб кетиши натижасида шундай шакл ҳосил бўлган. Мазкур ҳодиса ҳаво ҳароратининг тез пасайиши, юзаси очиқ сув ва маълум бир тезликдаги шамол комбинацияси таъсирида рўй беради.

Фото: Peter Hofbauer
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канадада кўл юзасини ғаройиб музли шарчалар қоплади (видео)