Фото: Pixabay
Бир гуруҳ япониялик тадқиқотчилар маймунларнинг организмидаги ОИВ(орттирилган иммунодефицит вируси)ни йўқ қиладиган вакцина яратишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда NHK агентлиги хабар берди.
Япония Миллий биотиббиёт инновациялари, саломатлик ва овқатланиш институти тадқиқотчилари янги вакцина билан эмланган япон макакаларининг организмига ОИВни юборган.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, еттита маймундан тўрттаси касалланган, бироқ кейинчалик касал маймунларнинг организмида вирус ғойиб бўлган. Олимларнинг фикрича, ушбу ҳайвонларда вакцина билан қўзғатилган иммунитет реакцияси ОИВнинг йўқолишига олиб келган.
Тадқиқотчилар тахминан беш йил ичида вакцинанинг клиник синовларини одамларда бошлашга умид қилмоқда.
2019 йилда британиялик шифокорлар ОИВ билан касалланган беморга суяк илиги кўчириб ўтказилганидан сўнг касаллик йўқолганини аниқлаган эди. Трансплантациядан уч йил, антиретровирус дори-дармонларни қўллаш тўхтатилгандан бир ярим йил ўтгач, беморнинг тестлари унинг организмида ОИВ йўқлигини кўрсатган.
Кўпчилик мутахассисларнинг қайд этишича, бу усул барча беморлар учун эмас. Трансплантация жараёни қиммат ва хавфли бўлиб, бундай мутация жудаям кам одамларда бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи