Bloomberg агентлиги 1 декабрь куни 2021 йил бўйича дунёнинг энг обрўли инсонлар рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, ҳар йили тақдим этиладиган рўйхатга 2021 йилда эришган ютуқлари «эътирофга лойиқ» бўлган бизнес, кўнгилочар, молия, сиёсат, фан ва технология соҳалари вакиллари киритилган.
Шундай қилиб, Pfizer фармацевтика компанияси бош директори Алберт Бурла бошқалар қатори «Бизнес» бўлимига киритилди. Маълум қилинишича, корхонанинг BioNTech компанияси билан ҳамкорликда эришган ютуғи — COVID-19 га қарши вакцина бўйича 36 миллиард доллардан ортиқ тузган битими ҳисобланади ва у «йилнинг энг кўп сотилган фармацевтика маҳсулоти»га айланган.
«Молия» бўлимига, хусусан, дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бири, Amazon рабари Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт ҳам киритилган. У ажрашганидан сўнг, 800 га яқин хайрия ташкилотларига қарийб 8,6 миллиард доллар хайрия қилиб, энг сахий филантроп номига эга бўлган.
«Сиёсат» бўлимига бошқалар қатори россиялик мухолифатчи Алексей Навальний ҳам киритилган. «Кремлнинг ашаддий танқидчиси 10 ойдан ортиқ вақтдан бери қамоқда сақланмоқда», — дея таъкидлайди агентлик.
«Фан ва технология» бўлимининг бошида TikTok ижтимоий тармоғининг бош операцион директори Ванесса Паппас кўрсатилган. Унинг ютуқлари қаторига биринчи ярим йиллик давомида TikTok асосий рақиблари Instagram (17,7 миллион) ва Snapchat (14,2 миллион)ни қўшиб ҳисоблаганда ҳам АҚШда энг кўп юклаб олинган (34,6 миллион) мобил дастурга айлангани кўрсатилган.
«Кўнгилочар» бўлимидан эса беш ойлик суд жараёнларидан сўнг, ноябрь ойида отасининг васийлигидан қутилган қўшиқчи Бритни Спирс ўрин олган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи