Фото: Paul Ratje/AFP/Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти собиқ давлат раҳбари Доналд Трампнинг «Мексикада қолинг» деб норасмий ном олган иммиграцион дастури амал қилишини тиклайди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.
Телеканал маълумотига кўра, келаси ҳафтада АҚШ ва Мексика ҳукумати ўртасида келишув имзоланганидан сўнг мигрантларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги протокол яна ишга тушади.
«Мексикада қолинг» дастури Байден ҳокимиятга келганидан сўнг бекор қилинганди. Унда АҚШдан бошпана сўраганлар Мексикада ушбу сўров бўйича суд қарори чиққунига қадар кутишлари кўзда тутилган.
Турли ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг фикрича, бу мигрантлар ҳаётига хавф туғдирган.
Мазкур дастурнинг қайта тикланиши мамлакат олий суди Байден маъмурияти дастурни бекор қилиши ноқонунийлигини билдирган Техас штати федерал судьясининг тарафини олгани билан боғлиқ. Оқ уй суд қарорига қаршилик кўрсатишга уринди, аммо якунда ютқазди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи