09:20 / 03.12.2021
2 039

Жаҳон банки Афғонистонни қўллаб-қувватлаш учун 280 млн доллар маблағ ажратади

Жаҳон банки Афғонистонни қўллаб-қувватлаш учун 280 млн доллар маблағ ажратади
Фото: Global Look Press
Жаҳон банки кенгаши Афғонистонни қўллаб-қувватлаш учун илгари музлатиб қўйилган маблағлардан 280 миллион доллар ажратишга қарор қилди. Reuters хабар беришича, маблағлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг икки агентлигига — Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ва Болалар жамғармасига (ЮНИСЕФ) берилади, улар мамлакатда «Толибон» ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг юзага келган гуманитар инқирозни енгишда ёрдам бериб келмоқда.

Ушбу пуллар агентликларга етиб боришидан олдин, ўтказма Жаҳон банки томонидан бошқариладиган Афғонистонни қайта тиклаш траст фондининг (ARTF) 31 та донори томонидан маъқулланиши керак. Энг йириги АҚШ бўлган мазкур донорларнинг йиғилиши 3 декабрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. АRTF ҳисобларида Афғонистон учун мўлжалланган жами 1,5 миллиард доллар тўпланган.

Афғонистонда «Толибон» ҳокимиятга келгач, АҚШ ҳукумати афғон активларини, Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси эса Афғонистон иқтисодиёти ва бошқарувини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган маблағларни «Толибон» қўлига тушиб қолишидан ва нотўғри мақсадда ишлатилишидан қўрқиб, музлатиб қўйганди. Россия, Хитой, Покистон ва бир қатор МДҲ давлатлари АҚШ санкциялари оғир аҳволда қолган афғон халқига гуманитар ёрдам етказилишга тўсқинлик қилаётганини даъво қилиб, бу пулларни блокдан чиқаришга чақирмоқда.

«Бугун БМТ зиддиятлар ва қашшоқлик ҳукм сураётган мамлакатлардаги 183 миллион кишига келаси йил учун 41 миллиард доллар фавқулодда ёрдам кўрсатишга чақирув билан мурожаат қилди. Улардан бештаси – Афғонистон, Сурия, Яман, Эфиопия ва Судан энг кўп маблағ талаб қилади. ‘Толибон’ ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг Афғонистоннинг уч бараварга ошган эҳтиёжини қондириш учун 4,5 миллиард доллар керак, эҳтиёжлар эса кундан-кунга ошиб бормоқда», — дея қайд этади БМТ.

Айни пайтда Афғонистон иқтисодиёти ва банк тизими тўлиқ таназзулга юз тутиш арафасида, 40 миллион кишилик аҳоли озиқ-овқат тақчиллиги ва тиббий ёрдам етишмаслигидан азият чекмоқда. БМТ прогнозига кўра, бу қишда 23 миллиондан ортиқ афғон, жумладан, 3,2 миллион 5 ёшгача бўлган болалар очликдан азият чекади, улардан бир миллионга яқини нобуд бўлиши ҳам мумкин. Мамлакатда нақд пул танқислиги шароитида БМТ агентликлари «Толибон» ҳукумати тузилмаларини четлаб ўтиб, ўқитувчилар, шифокорлар ва камбағал оилаларга тўғридан-тўғри пул тарқатишни бошлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жаҳон банки Афғонистонни қўллаб-қувватлаш учун 280 млн доллар маблағ ажратади