13:20 / 05.12.2021
2 381

Индонезияда Семеру вулқони уйғонди. Одамлар вулқон кулидан узоқроққа кетишга уринмоқда

Индонезияда Семеру вулқони уйғонди. Одамлар вулқон кулидан узоқроққа кетишга уринмоқда
Фото: Al Jazeera
Индонезияда Ява оролидаги энг баланд – Семеру вулқони фаоллашди. Вулқон уйғониши оқибатида ҳавога чиққан кул устуни унинг атрофидаги қишлоқларни қоплаб олди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

Вайрон бўлган бинолар ва ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумотлар берилмаган. Ҳукумат вулқон атрофида яшайдиган аҳолини хавфсиз жойга эвакуация қилиш ишларини бошлаб юборган.

Ижтимоий тармоқларда вулқон кулидан қочиб, бошқа жойга кетаётган катталар ва болалар акс этган видеолар тарқалган.
Ҳодисага гувоҳ бўлган одамларнинг сўзларига кўра, айрим ҳудудларда вулқон кули қуёшни тўсиб қўйган ва бу анча ваҳимали кўринмоқда.

Фото: BBC
Индонезия расмийлари томонидан турли авиакомпанияларга вулқон кулининг баландлиги 15 минг метргача кўтарилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришлар берилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Индонезияда Семеру вулқони уйғонди. Одамлар вулқон кулидан узоқроққа кетишга уринмоқда