23:12 / 07.12.2021
2 421

Путин ва Байден ўртасидаги музокаралар икки соат давом этди

Путин ва Байден ўртасидаги музокаралар икки соат давом этди
Фото: Михаил Метцель/POOL/ТАСС
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Жо Байденнинг видеомулоқоти икки соатдан сал ортиқроқ давом этди, деб хабар берди РБК.

Мулоқот ҳимояланган видеоалоқа канали орқали ёпиқ режимда ўтказилди.

Байден суҳбат аввалида Путин билан Римдаги G20 саммитида учраша олмаганидан афсусдалигини билдирди ва «йигирматалик»нинг келгуси саммитида юзма-юз учрашишга умид билдирди.

Ўзаро мулоқотнинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмади. Аввалроқ Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Путин ва Байден «инқирозли мавзулар»ни муҳокама қилишини айтганди.

Ўз навбатида, Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки президентлар икки томонлама муносабатлар ҳамда минтақавий муаммолар бўйича суҳбатлашишини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ва Байден ўртасидаги музокаралар икки соат давом этди