БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) томонидан The Guardian нашрида эълон қилинган ҳисоботга кўра, қишлоқ хўжалиги компаниялари томонидан пластмассадан фойдаланиш бутун инсоният саломатлиги ва хавфсизлиги учун потенциал ҳалокатли таҳдиддир.
Ташкилот маълумотларига кўра, ҳозирги кунга қадар тупроқда океанлардагига қараганда кўпроқ микропластмассалар тўпланган.
Бу озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноатида ишлатиладиган миллионлаб тонна пластмасса билан боғлиқ. Микропластмассалар (каттароқ пластмасса бўлаклари парчаланганда ҳосил бўлади) озиқ-овқат орқали одамлар ва ҳайвонларнинг танасига киради. У ўлим ва патоген касалликларга олиб келадиган токсик қўшимчаларни ўз ичига олади.
Тадқиқотчиларнинг аниқлашича, баъзи денгиз ҳайвонлари микропластмассалардан фойдаланишдан азият чекади, бироқ унинг бошқа тирик мавжудотларга, жумладан, одамларга таъсири ҳали тўлиқ ўрганилмаган.
БМТ ташкилоти микропластмассаларнинг ифлосланиши ҳам глобал ташвиш эканлигини айтди. Ташкилот маълумотларига кўра, 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун 37,3 миллион тонна пластмасса ишлатилган. Бироқ бу сектордаги пластмассанинг фақат кичик бир қисми йиғилади ва қайта ишланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди