Ер аҳолисини COVID-19 пандемиясидан ёмонроқ муаммо кутаётгани айтилди

Американинг Дюк университети олимлари келажакда иқлимнинг исиши туфайли Ер аҳолиси узоқ вақт давомида кўчада ишлай олмаслигини аниқлади. Бу ҳақда Nature Communications нашри мақоласида айтилади.
Мутахассисларга кўра, агар сайёрада ҳаво ҳарорати Целсий бўйича икки даражадан ошса, меҳнат унумдорлигининг пасайишидан келадиган иқтисодий йўқотишлар йилига 1,6 триллион долларни ташкил этади.
Олимлар яқинлашиб келаётган фалокат COVID-19 пандемиясидан ҳам баттарроқ бўлишидан огоҳлантирмоқда.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, тропик ва субтропик минтақалар — Осиё, Яқин Шарқ, Африка ва Тинч океанининг ғарбий қисмидаги ишчилар энг кўп зарар кўради.
Кўпгина ишчилар кўчада ишлаётганда кун давомида кучли иссиқни бошдан кечирмоқда. Айниқса, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва Индонезия иқлим исишидан энг кўп жабр кўриши мумкин.

Изоҳлар 0
…