Фото: Tengrinews
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда инфляция даражасини пасайтиришини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, Tengrinews хабар берди.
Эрдўғоннинг сўзларига кўра, мамлакатда лиранинг қулашига олиб келган сиёсат муваффақиятли «иқтисодий мустақиллик учун уруш»нинг бир қисми бўлган ва ҳукумат молиявий манипуляция орқали мамлакат иқтисодий барқарорлигига путур етказмоқчи бўлган кучлар ҳаракатларини қатъий бостириш ниятида.
«Эртами-кеч, худди ҳокимиятга келганимда инфляцияни 4 фоизга қадар туширганимиз каби буни яна амалга оширамиз. Аммо мен фуқароларим, халқим фоиз ставкалари билан эзилишига йўл қўймайман», — деган Эрдўғон Туркияда таълим олаётган Африка мамлакатлари талабалари билан учрашувда.
Инфляция қўрқуви туфайли лира 2021 йилда ўз қийматининг 55 фоизини, сўнгги 30 кун ичида эса 37 фоизни йўқотган. Маълум қилинишича, Туркияда йиллик инфляция 2011 йили — Эрдўғон бош вазир бўлган вақтда тахминан 4 фоизгача тушиб кетган. У 2017 йилдан буён ўсмоқда ва ноябрда ойлик ҳисобда 3,5 фоизга, йиллик ҳисобда эса 21,3 фоизгача кўтарилди — бу инфляциянинг сўнгги уч йил ичидаги максимал кўрсаткичи ҳисобланади.
Reuters’нинг ёзишича, Эрдўғон томонидан 16 декабрь куни энг кам ойлик иш ҳақини 50 фоизга ошириш тўғрисидаги баёнот истеъмол нархлари инфляциясини 3,5—10 фоизга оширади ва бу етарли эмас.
Агентликнинг таъкидлашича, Эрдўғон инфляциянинг пасайиши экспорт, бандлик, сармоя ва иқтисодий ўсишни оширади деганига қарамай, аксарият иқтисодчилар унинг қарорини ўйланмай қабул қилинган демоқда ва прогнозларга кўра, келгуси йилда Туркияда инфляция даражаси 30 фоиздан ошиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, лиранинг тарихий минимумга қадар тушиб кетиши ортидан 23 ноябрь куни йирик шаҳарларда юзлаб одамлар кўчаларга чиқиб, президентнинг истеъфосини талаб қилди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса фуқароларни сабрли бўлишга ва ҳукуматнинг янги иқтисодий моделига ишонишга чақирди, товарлар нархининг ошишидан фойдаланиб қолмоқчи бўлган шахсларга раҳм-шафқат қилмаслигини айтди. Бироқ вазият кундан кунга ёмонлашиб, маҳсулотларнинг нархи ва доллар курси ошиб боряпти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди