Пентагон 2021 йил давомида 100 га яқин америкалик ҳарбий хизматчи экстремистик фаолият билан шуғулланганини маълум қилди. Бу каби маълумотлар идора томонидан 20 декабрь куни эълон қилинган ички экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги ҳисоботида келтирилган, деб хабар беради «ТАСС».
«Мудофаа вазирлиги ўтган йил ичида тақиқланган экстремистик ҳаракатларга алоқадорлиги юзасидан расмий чоралар кўрилган ҳарбий хизматчилар сони қарийб 100 нафар эканини аниқлади», — дейилади релизда.
Шунингдек, матнда қатор тавсиялар келтирилган. Шу жумладан, ички таҳдидларни таҳлил қилиш учун асосий йўналишлар бўйича зарур маблағлар миқдорини аниқлаштириш, зарарли фаолиятга қарши курашда ҳарбий ва фуқаролик кадрларини тайёрлаш бўйича комплекс режа ишлаб чиқиш, «экстремистик фаолият» тушунчасини аниқлаш янги сиёсати ва янги таърифини жорий этиш таклиф этилмоқда.
Ҳужжатда таъкидланишича, Пентагон ички таҳдидлар ва бўлинмаларнинг бирлигига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатларга қарши курашни давом эттиради.
Аввалроқ Пентагон собиқ маслаҳатчиси АҚШнинг махфий бўлинмаси сабаб Сурияда тинч аҳоли ўлдирилганини маълум қилганди. Маълумотларга кўра, Talon Anvil номли махсус бўлинма тинч аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида ўрнатилган қоидаларга риоя қилмаган. Бунинг оқибатида фермерлар, болалар, оилалар ва бошқа тинч аҳоли ҳалок бўлган. Таъкидланишича, буйруқларни юқори мартабали ҳарбийлар эмас, балки Talon Anvil’да хизмат қилган «нисбатан пастроқ лавозимда» бўлган «Дельта» махсус кучларининг вакиллари берган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»