Ноқонуний меҳнат фаолияти учун 1 январдан бошлаб чет эл фуқаролари нафақат жаримага тортилиши, балки Россиядан чиқариб юборилиши ҳам мумкин. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги эслатма берди.
Қайд этилишича, Россия Федерацияси президенти томонидан меҳнат мигрантлари учун жорий этилган вақтинчалик чоралар 2021 йил 31 декабрда тугайди. Вазирлик маълумотларига кўра, 2020 йилнинг март ойидан буён 7 миллиондан ортиқ хорижлик рухсат берувчи ҳужжатларни олди, шулардан 1,5 миллион нафари Россияда ўз мақомларини тартибга солди.
Шу билан бирга, Россия Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 31 декабрга қадар ишлаш учун ҳужжатлари бўлмаган хорижликларга зудлик билан ички ишлар органларига мурожаат қилишни қатъий тавсия қилади. Бундан ташқари, иш берувчилар чет элликлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштириши ва бу ҳақда уч кун муддатда Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органларини хабардор қилиши зарур.
Мигрантларни ноқонуний ишга олган иш берувчилар ҳар бир фуқаро учун 800 минг рублгача жарима тўлайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар