07:00 / 29.12.2021
1 012

Бразилия президенти ўз қизини коронавирусга қарши эмлатишдан бош тортди

Бразилия президенти ўз қизини коронавирусга қарши эмлатишдан бош тортди
Фото: Reuters
Бразилия президенти Жаир Болсонару ўзининг 11 ёшли қизи коронавирусга қарши эмланмаслигини маълум қилди, деб хабар беради Tengrinews.

Бразилия етакчисининг сўзларига кўра, у мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Марсело Кейрога билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5 январдан тасдиқлашни режалаштираётган 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни эмлаш тартибини муҳокама қилмоқда.

«Бу ҳақда Кейрога билан гаплашдим. 5-санадан у болаларни қандай вакцинациядан ўтказиш кераклиги бўйича йўриқнома эълон қилади. Умид қиламанки, ҳеч қандай суд аралашуви бўлмайди. Чунки қизим вакцина олмайди, буни барча тушунишини истайман», — дейди Болсонару.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, коронавирусга қарши вакциналарни болалар орасида қўллашга нисбатан «етарлича шубҳалар сақланиб қолмоқда».

Ҳукуматнинг коронавирус бўйича консултатив органи томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, Бразилияда 5-11 ёш оралиғида 301 нафар бола COVID-19 дан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь охирларида Бразилия ҳукуматининг коронавирус пандемиясига қарши курашдаги ҳаракатлари юзасидан текширув ўтказган мамлакат Сенати комиссияси кўпчилик овоз билан президент Жаир Болсонаруга қарши айбловларни ёқлаб овоз берганди. Болсонару ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари коллектив иммунитетга эришиш умидида коронавируснинг аҳоли орасида тарқалишига йўл қўйганликда айбланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бразилия президенти ўз қизини коронавирусга қарши эмлатишдан бош тортди