17:32 / 29.12.2021
1 360

Арнолд Шварценеггер рафиқаси билан расман ажрашди

Арнолд Шварценеггер рафиқаси билан расман ажрашди
Фото: «Google.com»
Америкалик актёр ва сиёсатчи Арнолд Шварценеггер ўн йиллик суд жараёнларидан сўнг рафиқаси Мария Шрайвер билан расман ажрашди. Бу ҳақда РИА Новости маълум қилмоқда.

Жуфтлик ажралиш қарори ҳақида 2011 йилда, Шварценеггернинг уй хизматчисидан ўғил кўргани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлганидан сўнг эълон қилганди.

Суд жараёнининг бундай узоқ давом этиши «мотивация йўқлиги» ва мулкни тақсимлаш борасидаги низолар билан изоҳланмоқда.

Манбаларга кўра, суд жараёни билан боғлиқ харажатлар тахминан 400 миллион долларни ташкил этган. Натижада мулк деярли тенг ўртадан бўлинган.

Арнолд ва Мария 1986 йилда турмуш қуришган, уларнинг тўрт нафар фарзанди бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арнолд Шварценеггер рафиқаси билан расман ажрашди