
Фото: ТАСС
Москва Киевнинг Донбассдаги ҳар қандай эҳтимолий иғвогарликларига жавоб қайтаради ва Украина шарқидаги ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун бор имкониятларини ишга солади. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ана шундай баёнот билан чиқди.
«Украинадаги низони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларни давом эттирамиз. Киевнинг Донбассга қарши ҳар қандай эҳтимолий ҳарбий иғвогарликларига муносиб жавоб қайтарилади», — деди у.
Лавровнинг қўшимча қилишича, Украинадаги вазият Россияни хавотирга солмоқда. Унинг сўзларига кўра, Киев «Украинани режали равишда Россияга қарши ҳарбий плацдармга айлантираётган» АҚШ ва НАТОнинг қўллаб-қувватлашидан фойдаланмоқда.
Лавровнинг таъкидлашича, Украинага ғарб мамлакатлари томонидан қурол берилиши катта йўқотишларга олиб келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 30 декабр куни АҚШ президенти Жо Байден ҳамда Россия президенти Владимир Путин телефонда мулоқот қилди. Америка президенти Россия агрессияни давом эттирадиган бўлса, жиддий санкцияга учраши ва Украинага ҳарбий ёрдам кучайтирилишидан огоҳлантирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар