23:53 / 03.01.2022
1 270

Озарбайжонда 3 нафар ҳарбий хизматдошини отиб ўлдирган чегарачи қўлга олинди

Озарбайжонда 3 нафар ҳарбий хизматдошини отиб ўлдирган чегарачи қўлга олинди
Фото: Reuters
Озарбайжонда уч ҳамкасбини отиб ташлаган Давлат чегара хизматининг ҳарбий хизматчиси қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси ўзининг Telegram каналида хабар берган.

«Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумондор Элхон Авазли 2022 йил 3 январь куни соат 00:30 атрофида Лочин тумани, Малхалаф қишлоғи ҳудудидан топилиб, ушланди», — дейилади хабарда.

Хабарда таъкидланишича, жиноят иши Бош прокуратура раҳбарияти томонидан алоҳида назоратга олинган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Озарбайжон Давлат чегара хизмати сержанти 2 январь куни соат 18:00 атрофида «Губадли» алоҳида чегара бўлинмаси ҳудудида ўз ҳамкасбларига қарата ўт очган. Унинг қилмиши натижасида катта лейтенант ва икки нафар кичик сержант ҳалок бўлган. Шундан сўнг гумондор қуролини ташлаб, воқеа жойидан қочиб кетган. Ҳарбий прокуратура жиноий иш очган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Озарбайжонда 3 нафар ҳарбий хизматдошини отиб ўлдирган чегарачи қўлга олинди