© Валерий Шарифулин/ТАСС
Қозоғистондаги ҳолат нафақат қўшни давлатларни, балки дунё афкор оммасининг диққатини тортди. Марказий Осиёдаги етакчи иқтисодиёт бўлган мамлакатдаги намойишлар ортидан келиб чиққан тартибсизликлар ҳақида қозоғистонлик журналист Мадина Иманалиева ўз фикрлари билан бўлишди.
Пойтахтдаги ҳолат
Астанада (Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳри ҳануз кўпчилик томонидан эски номи билан аталади – таҳр.) ҳаммаси тинч. Намойишлар пойтахтда кузатилмади. Лекин одамларда табиий ҳадик ва хавотир бўлди. Назорат кучайтирилди.
Транспорт, ташкилотлар фаолияти
Транспорт бир маромда қатнаб турибди. Лекин одам гавжум эмас. Банклар ишлаяпти, аммо алоқа йўқлиги учун карталардан тўловлар қабул қилинмаяпти. Банкоматларда катта навбатлар бор, лекин бирданига 10 минг тенгедан ортиқ нақд пул берилмаяпти. «Каспийбанк» банкоматлари ўчирилган.
Дўконлар
Тадбиркорларнинг аксарияти дўконлардаги маҳсулотларни зудлик билан йиғиштириб кетишяпти. Аҳоли зарур нарсаларни кўп миқдорда харид қилаётган озиқ-овқат дўконларида алкоголь пештахталари бўшатиб қўйилган, спиртли ичимликлар олиб ташланган.
Алоқа
Алоқа маълум муддат буткул узилди. Уч кун ўтиб энди тикланди. Лекин қатор сайтлар, жумладан, Телеграм иловасига ҳам фақат VPN орқали киришга тўғри келяпти. Бугунги кунга келиб ҳаммаси изига туша бошлади.
Олмаотада вазият мураккаб
Олмаотада ҳаммаси жуда жиддий кечди. Одамлар уч кун уйдан чиқишмади. Бутун дунёдаги, хусусан Ўзбекистондаги дўстларимиз хавотирланиб ёзишмоқда. Биз ҳам тинчлик истаймиз, тезроқ ҳаммаси изига тушиб кетади, деб умид қиламиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади