Фото: Ленинград вилояти қутқарув хизмати
Россиянинг Ленинград вилоятида 5 январь куни Daewoo Nexia ва тез ёрдам машинаси тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «78.ru» хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси шу куни соат 19:23 да М-10 автомагистралининг 637-километрида содир бўлган. Ўзбекистон фуқароси (1995 йилда туғилган) Nexia автомобилини бошқариб бораётиб, қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган ва Ford Transit машинасига бориб урилган.
Фото: Ленинград вилояти қутқарув хизмати
Оқибатда машина ичидаги йўловчи (1991 йилда туғилган) воқеа жойида, бошқа бир йўловчи (1995 йилда туғилган) шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган. Қурбонларнинг иккиси ҳам Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Шунингдек, тез ёрдам фелдшери (1977 йилда туғилган) ўртача оғирликдаги тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.
Фото: Ленинград вилояти қутқарув хизмати
Қайд этилишича, Nexia ҳайдовчиси 2021 йилда ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун икки марта маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ҳайдовчи қўлга олиниб, изоляторга жойлаштирилган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади