Фото: Telegram
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибай элбошининг Қозоғистон пойтахтида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Tengrinews.кз» хабар қилган.
«Элбоши Қозоғистон пойтахти – Нур-Султон шаҳрида. Ёлғон ва одамларни адаштирадиган бўҳтон маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Элбоши бир қатор маслаҳатлашув учрашувларини ўтказди ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан тўғридан-тўғри мулоқотда бўлиб турибди.
Шунингдек, Нурсултон Назарбоев Қозоғистон билан дўстона муносабатларга эга бир қатор хориж давлатларининг раҳбарлари билан ҳам телефон орқали суҳбатлашди.
Элбоши барчани ҳозирги синовлардан ўтиш, мамлакат яхлитлигини сақлаб қолиш учун Қозоғистон президенти атрофида бирлашишга чақиради», – деб ёзган Укибай Twitter’да.
Қозоғистондаги вазият 2 январь куни Жанаўзен шаҳрида (Манғистау вилоятидаги шаҳар) суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши митинглар бошланганидан сўнг кескинлашди. Чиқишлар иқтисодий ва сиёсий талаблар билан бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишларига айланиб кетди. 4 ва 5 январь кунлари Олмаотада намойишчиларнинг хавфсизлик ходимлари билан тўқнашуви кузатилди.
Мамлакат бўйлаб интернет узиб қўйилган. Мобил алоқа ҳам деярли ишламаяпти. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатдаги оммавий тартибсизликлар пайтида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар борлигини айтди. 6 январда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга жўнатди. 7 январда Тўқаев Қозоғистонда конституциявий тартиб тикланганини эълон қилди ва мамлакат бўйлаб террорчилик хавфининг юқори даражаси жорий этилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади