15:35 / 09.01.2022
3 197

Ҳабиб Нурмагомедов Қозоғистондаги воқеалар борасида ўз фикрини билдирди

Ҳабиб Нурмагомедов Қозоғистондаги воқеалар борасида ўз фикрини билдирди
Фото: UFC
Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Қозоғистонда бўлиб ўтаётган воқеаларга ўз муносабатини билдирди.
Собиқ спортчи ўз Instagram саҳифасида қуйидагича изоҳ ёзиб қолдирди.

- "Барчага ассалому алайкум. Қозоғистонда бўлаётган воқеалардан жуда хавотирдаман. Яқин орада биродарларимиз ерида тинчлик, тотувлик ва осойишталик ҳукм суради, деб умид қиламан", - деди Ҳабиб Нурмагомедов.

Қозоғистондаги вазият 2 январь куни Жанаўзен шаҳрида (Манғистов вилоятидаги шаҳар) суюлтирилган газ нархининг икки баравар ошишига қарши митинглар бошланганидан сўнг кескинлашди. Чиқишлар иқтисодий ва сиёсий талаблар билан бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишларига айланиб кетди. 4 ва 5 январь кунлари Олмаотада намойишчиларнинг хавфсизлик ходимлари билан тўқнашуви кузатилди.

Мамлакат бўйлаб интернет узиб қўйилган. Мобил алоқа ҳам деярли ишламаяпти. Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатдаги оммавий тартибсизликлар пайтида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар борлигини айтган. Tengrinews Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига таяниб, тартибсизликлар чоғида 8 нафар полициячи ва Миллий гвардия аскари ҳалок бўлгани, яна 317 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган.

6 январда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга жўнатди. 7 январда Тўқаев Қозоғистонда конституциявий тартиб тикланганини эълон қилди ва мамлакат бўйлаб террорчилик хавфининг юқори даражаси жорий этилди.

Қозоғистондаги тартибсизликлардан кўрилган зарарнинг умумий миқдори, тахминий ҳисоб-китобларга кўра 91 миллион долларни ташкил этган, шундан 89,8 миллион Олмаота улушига тўғри келади. Қозоғистонда 10 январь тартибсизликлар оқибатида ҳалок бўлганлар хотираси учун мотам куни деб эълон қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳабиб Нурмагомедов Қозоғистондаги воқеалар борасида ўз фикрини билдирди