18:58 / 10.01.2022
1 419

Лос-Анжелесда темир йўл рельсига қулаган самолётни поезд уриб кетди (видео)

Лос-Анжелесда темир йўл рельсига қулаган самолётни поезд уриб кетди (видео)
Фото: USA.one
9 январь куни Лос-Анжелесда темир йўл рельсига қулаган самолётнинг учувчиси поезд билан тўқнашувдан бир неча сония олдин қутқариб олинди. Бу ҳақда CBS Los Angeles хабар берди.

Бир двигателли Cessna 172 самолёти Уайтман аэропорти яқинида темир йўлга қулагани хабар қилинган. Лос-Анжелес ўт ўчириш департаменти вакили Брайан Хамфри самолётда фақат учувчи бўлганини айтди.

Лос-Анжелес полиция бюроси маълумотларига кўра, самолёт қувватини йўқотиб, рельслар устига қулаб тушган. Полиция учувчини яқинлашиб келаётган поезд билан тўқнашувдан бир неча сония олдин самолётдан олиб чиқишга муваффақ бўлди.

Тез тиббий ёрдам ходимлари учувчини касалхонага олиб кетди, унинг аҳволи барқарор экани айтилмоқда.

Германияда 4 декабрь куни бир двигателли А62 самолёти автомобиль кўприги устига фавқулодда қўнган ва юк машинаси ғилдиракларига бориб урилганди. Фавқулодда қўниш ва юк машинаси билан тўқнашув натижасида учувчи енгил тан жароҳати олган, юк машинаси ҳайдовчиси жабрланмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лос-Анжелесда темир йўл рельсига қулаган самолётни поезд уриб кетди (видео)