Фото: Богдан Бортаков
Украина президенти Владимир Зеленский 2021 йилда 336 минг гривна (12,2 минг доллар) маош олган. Бу ҳақда Украина ишлари давлат бошқармаси маълум қилди.
"2021 йилда иш ҳақи 336 минг гривнани ташкил этди, ундан 65 минг 520 гривна (2,4 минг) солиқ ва йиғимларга тўланди", - дейилади бошқарманинг "24 канал" телеканали сўровига йўллаган жавобида.
Маълумот берилишича, Зеленскийнинг лавозим маоши 28 минг гривнага (1020 доллар) тенг. У устама ва мукофот пуллари олмаган.
Украина президенти жами даромадлари ҳақида 1 апрелгача ҳисобот бериши лозим.
2020 йилдаги декларацияга кўра, Зеленский 815 минг доллар даромад топган, ўшанда ҳам унинг маоши 336 минг гривна бўлган. 2019 йилда унинг оиласи даромади 1,06 млн долларни ташкил этган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда