Ишдан олинган ички ишлар вазири ўринбосари Мират Бабагулиев
Фото: «Хроника Туркменистана»
12 январь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди, деб хабар беради «Хроника Туркменистана».
Маълум қилинишича, йиғилиш давомида давлат раҳбари ички ишлар вазири ўринбосари подполковник Мират Бабагулиевни ҳеч қандай тушунтиришларсиз лавозимидан озод этган. Ашхобод полиция бошқармаси бошлиғи майор Вепали Атаев ички ишлар вазирининг янги ўринбосари этиб тайинланган. Ўз навбатида, майор Мердан Муҳамметмирадов Ашхобод полиция бошқармаси бошлиғига айланган.
Президент ишдан олган ички ишлар вазири ўринбосари 2021 йилнинг августида лавозимга тайинланган эди. Шундай қилиб Бабагулиев мазкур лавозимда ярим йилдан камроқ ишлади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июнида Гурбангули Бердимуҳамедов ички ишлар вазирига танбеҳ бериб, унинг ўринбосарини ишдан бўшатганди. Ўшанда Туркманистон президенти «ишидаги жиддий камчиликлари учун» ички ишлар вазирининг ўринбосари, ички ишлар подполковниги Жумамурат Нураевни ўз лавозимидан озод қилган. Шунингдек, Бердимуҳамедов «хизмат вазифаларини лозим даражада бажармагани, назорат қилинадиган хизматлар устидан назоратни сусайтиргани учун» ички ишлар вазири Чакиевга камчиликларни имкон қадар тезроқ тузатиш тўғрисида сўнгги огоҳлантириш билан қаттиқ танбеҳ берган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас