Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг кенжа қизи Алия Назарбоева Facebook ва Instagram’даги саҳифаларини ўчириб ташлаган ёки уларга киришни бутунлай чеклаб қўйган. Бу ҳолат Назарбоева Instagram’да мамлакатдаги воқеаларга изоҳ берганидан кўп ўтмай журналистлар унинг Қозоғистонда эмас, Бирлашган Араб Амирликларида эканига эътибор қаратганидан сўнг содир бўлди.
Аввалроқ Алия Назарбоева собиқ президент оиласининг вакилларидан биринчи бўлиб Қозоғистондаги сўнгги воқеаларга изоҳ берганди. «Жабрланганлар ва қурбонлар туфайли ҳис қилинадиган оғриқ ва афсусларни сўз билан ифодалашнинг иложи йўқ. Мен барча қурбонларнинг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдираман. Барчамиз учун бу аянчли сабоқ тарихимизда сўнггиси бўлиб қолсин», — деб ёзган у.
Назарбоева ўз постида отасини ҳам тилга олган, лекин унинг қаердалиги ва аҳволи ҳақида бирорта тафсилот бермаган. «Сиздан келаётган руҳлантирувчи сўзлар учун раҳмат. Отамни маънавий қўллаб-қувватлаётганингиздан миннатдорман, у бугунги кунда турли вилоятлар аҳолисидан кўплаб хатлар олмоқда», — деб ёзган Алия Назарбоева.
Нурсултон Назарбоев сўнгги марта 2021 йилнинг 28 декабрида омма олдига чиққан эди. Унинг матбуот котиби ҳам, қозоғистонлик дипломатлар ҳам Назарбоевнинг Нур-Султонни тарк этмагани ҳақида баёнотлар берса-да, республикада кўпчилик бу маълумотга ишонмаяпти.
Худди шундай ҳолат Нурсултон Назарбоевнинг оила аъзоларига ҳам таллуқли. Айни вақтда Қирғизистоннинг 24.кг нашри хабарига кўра, собиқ президентнинг укаси Болат Назарбоев аввалроқ қозоқ-қирғиз чегарасини кесиб ўтган ва Бишкекдан Дубайга учиб кетган. Ушбу нашр 13 январь куни Instagram’нинг «Ҳисоб маълумотлари» функциясига таяниб, Алия Назарбоеванинг жойлашган жойи БАА эканига эътибор қаратди. Шундан сўнг кўп ўтмай, Алиянинг Instagram саҳифасига кириш ёпилди.
Фото: Скриншот «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас