19:49 / 14.01.2022
1 766

Россияда АҚШ сўрови билан йирик кибергуруҳ аъзолари қўлга олинди

Россияда АҚШ сўрови билан йирик кибергуруҳ аъзолари қўлга олинди
Фото: Россия ФХХ
Россия ФХХ пул ундириш учун вирус жўнатиш билан шуғулланувчи REvil хакерлар гуруҳи фаолиятига чек қўйди.

Хабар қилинишича, гуруҳга қарши операция АҚШ ҳукуматининг сўрови билан амалга оширилган. Гуруҳ аъзолари хориж компанияларининг ахборот ресурсларига вирус жўнатиш орқали маълумотларни шифрлаш ҳамда шифрни ечиш учун пул талаб қилиш билан шуғулланган.

Хакерларни қўлга олиш операцияси 25та манзилда ўтказилган ва 14 нафар гуруҳ аъзосига тегишли 426 миллион рубл, 600 минг доллар, 500 минг евро, компьютер техникаси, криптоҳамёнлар ва премиум тоифадаги 20та автомобиль мусодара қилинган.

Қўлга олинганларга нисбатан “тўлов воситаларининг ноқонуний айланмаси” моддаси бўйича айблов эълон қилинган.

REvil гуруҳи дунёдаги энг фаол кибергуруҳлардан ҳисобланади. Гуруҳ жумладан, Apple компанияси ва Техас ҳукумати сайтларига ҳужумлар уюштирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда АҚШ сўрови билан йирик кибергуруҳ аъзолари қўлга олинди