Вингсют (қанотли костюм) ишқибози Себастьян Альварес фаол вулқон оғзига учиб кирди ва орадан бир неча сония ўтгач қайтиб чиқди. У тарихда бундай хавфли ишни қилган биринчи одамга айланди. Бутун парвоз жараёни тасвирга олиниб, интернетга жойлаштирилган.
Себастьян Альварес экстремал спортни ва махсус костюмда соатига 200 километрдан юқори тезликда учишни яхши кўради. Вақти-вақти билан у бутун дунёга ушбу спорт тури ниҳоятда завқли бўлиши мумкинлигини кўрсатиб беради. Унинг ақл бовар қилмас ютуқлари дўстларини илҳомлантиради.
Альвареснинг сўнгги ютуғи вулқон оғзига уюштирилган биринчи муваффақиятли парвоз бўлди. Бунинг учун Чилидаги Вильяррика вулқони танланган, денгиз сатҳидан 2847 метр баландликда жойлашган вулқон стратовулқонлар гуруҳига киради. У дунёдаги энг фаол вулқонлардан биридир.
Вингсют ишқибозининг CNN телеканалига айтишича, у вертолётдан сакраб тушганидан 40 сония ўтгач, ўзини вулқон ичида кўрган ва бир неча сониядан сўнг ундан хавфсиз учиб чиққан. Парвоз ажойиб ўтди. Альварес ҳавога кўтарилишдан олдин жуда кўп таҳлил ва ҳисоб-китобларни амалга оширган. Заррача хато ҳам унга қимматга тушиши мумкин эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар