07:30 / 20.01.2022
989

Буюк Британияда ниқоб тақиш ва бошқа чеклов чоралари бекор қилинади

Буюк Британияда ниқоб тақиш ва бошқа чеклов чоралари бекор қилинади
Фото: Reuters
Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, ҳукумат коронавирус шароитида кескин чекловларсиз ҳаёт кечириш дастурини тайёрламоқда.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Англияда коронавируснинг омикрон штаммига қарши курашиш мақсадида жорий этилган қатор чоралар бекор қилинишини айтди.

Жумладан, ҳукумат жамоат жойларида ниқоб тақиш ва оммавий тадбирларда вакцинация паспортини кўрсатиш талабини бекор қилади.

Айрим чоралар, масалан, мактаб ўқувчиларидан дарсларда ниқоб тақиш талаби эртадан бошлаб тўхтатилади, бошқа кўплаб чекловлар эса келаси чоршанбадан бекор қилинади. Бундан ташқари, одамларга масофадан ишлаш тавсия этилмайди.

Жонсон тез вақт ичида коронавирус юқтирганлардан ўзини изоляция қилиш талаби бекор қилинишини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат коронавирус шароитида кескин чекловларсиз ҳаёт кечириш дастурини тайёрламоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Буюк Британияда ниқоб тақиш ва бошқа чеклов чоралари бекор қилинади