1 464
АҚШ Болтиқ бўйи давлатларининг Украинага Javelin ва Stinger етказиб беришига рухсат берди
Фото: AP Photo
АҚШ администрацияси Болтиқ бўйи мамлакатларига Украинага Америкада ишлаб чиқарилган танкка қарши ва зенит ракета мажмуаларини етказиб беришга рухсат берди. Шунингдек, АҚШнинг ўзи Украинага бешта «Ми-17» ҳарбий-транспорт вертолётини юборишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Wall Street Journal газетаси.
Жавалин ва Stinger тизимларининг реэкспорти учун Эстония, Литва ва Латвияга ишлаб чиқарувчи ҳамда қурол етказиб берувчи сифатида АҚШ санкцияси керак эди.
«АҚШ НАТО аъзоси бўлган Болтиқ бўйидаги учта мамлакатга Америкада ишлаб чиқарилган қуролларни Украинага етказиб бериши учун рухсат берди… Бу каби қарор Эстония, Литва ва Латвияга Javelin танкка қарши мажмуалари ҳамда Stinger ҳаво ҳужумига қарши тизимларини Украина кучларига жўнатиш имконини беради», — дейилади хабарда.
Нашр маълумотларига кўра, администрация, шунингдек, Конгрессни Украинага Россияда ишлаб чиқарилган ва даставвал Афғонистондаги ҳарбийлар учун мўлжалланган бешта «Ми-17» вертолётларини етказиб бермоқчилиги ҳақида огоҳлантирган.
Вашингтон бир неча бор АҚШ ва иттифоқчилари Украина атрофида вазият кескинлашган тақдирда, Россияга қарши санкциялар жорий этишга тайёрлигини билдирган. Аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки Россия Украинага бостириб кирган тақдирда, Вашингтон унга қарши илгари эълон қилинган санкцияларнинг бирортасини, жумладан, SWIFT банклараро маблағ ўтказиш тизимидан узиб қўйиш вариантини ҳам истисно қилмаслигини айтган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда