Франция ички ишлар вазири Жералд Дарманин республика учун энг хавфли шахс номини очиқлади. Бу ҳақда вазир Journal du Dimanche нашрига берган интервюсида маълум қилган.
Вазирнинг айтишича, бу шахс президентликка номзод, ўнг қанот «Миллий фронт» партияси раҳбари Марин Ле Пендир. Дарманеннинг фикрича, унинг давлат раҳбари этиб сайланиши фуқаролар урушига олиб келади. У, шунингдек, бу сиёсатчи сайловнинг иккинчи босқичига чиқиши эҳтимоли бор, деган фикрни билдирган.
Бундан ташқари, франциялик амалдор Ле Пеннинг «нол миграция» ғояси техник жиҳатдан амалга ошириб бўлмаслигини ва муҳожирлар оқимининг амалда тўхтатилиши Франция келажаги учун «номақбул» эканлигини таъкидлаган.
«Агар Ле Пен хоним қачондир ҳокимият тепасига келса, миллий низолар, кейин эса фуқаролар уруши бошланади», — дея таъкидлаган у.
Франсияда президентлик сайловлари 2022 йилнинг апрел ойида бўлиб ўтади. Шу билан бирга, амалдаги президент Эммануэл Макрон иккинчи муддатга ўз номзодини қўйиш ниятини фақат январ ойи бошида маълум қилди. Социологик сўровларга кўра, Макрондан ташқари ўнг қанот Миллий митинг партияси етакчиси Марин ле Пен ва Ил-де-Франс минтақавий кенгаши раиси Валери Пекреснинг иккинчи ўринга чиқиш имконияти энг катта. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда