Фото: Орда
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев йил бошидан буён иккинчи марта кўриниш берди. У мамлакат ҳукмрон партияси «Nur Otan» қурултойида иштирок этди.
«Қадрли партиядошлар, ҳурматли ватандошлар, «Nur Otan» партияси мамлакатдаги асосий сиёсий куч ҳисобланади. Партия ривожланиши учун фуқаролар билан ишлаши, халқ ва ҳукумат ўртасида кўприк бўлишда давом этиши керак.
Охирги 1,5 йил давомида партия жиддий сиёсий ўзгаришларни бошидан ўтказди. Бу жараённинг охирги босқичи сифатида партия раҳбарлигини президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга топшираман. Бугун мамлакат президенти раҳбарлигида мамлакатда комплекс иқтисодий-сиёсий ислоҳотлар ўтказилмоқда. «Nur Otan» бу ислоҳотлар амалга оширилишига фаол ёрдам бериши керак», деди Назарбоев.
Шу тариқа, Нурсултон Назарбоев навбатдаги сиёсий лавозимидан айрилди. Олдинроқ унинг Хавфсизлик кенгаши ва Халқ ассамблеясидаги раислик лавозимларини ҳам Тўқаев эгаллаганди. Эндиликда Назарбоевнинг фақат бир лавозими қолмоқда. У ҳамон Қозоғистон конституцион кенгаши аъзоси ҳисобланади.
«Nur Otan» ҳукмрон партияси сиёсий кенгашига Назарбоевнинг катта қизи Дариға Назарбоева ҳамда собиқ бош вазир Асқар Мамин ҳам киритилмаган. Назарбоев 1999 йил «Nur Otan» партияси етакчисига айланганди. 2021 йил ноябрида у партия етакчилигини Тўқаевга топширмоқчилигини айтганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи