Фото: «Korrespondent.net»
Кембриждаги Travelodge меҳмонхонасидан робот чангютгич қочиб кетди, деб ёзади «Korrespondent.net».
Қайд этилишича, автоматлаштирилган тозаловчи ускуна Орчард боғидаги меҳмонхона эшиги олдида тўхтамай, 2022 йил 20 январь куни «озодликка чиққан». Меҳмонхона остонаси бунга тўсқинлик қилган, аммо «қочоқ» уни енгиб ўтишга муваффақ бўлган.
Меҳмонхона менежерининг ёрдамчиси робот топилса, уни қайтариб беришни сўраб, ижтимоий тармоқларда «буюк қочиш» ҳақидаги ҳикояни жойлаштирди.
Ходимнинг қайд этишича, гаджет фақат док-станция ва меҳмонхонадаги қувватлагич билан мос келади, шунинг учун у эҳтимолий ўғрилар учун фойда келтирмайди. У қурилмани қайтариб берган кишига меҳмонхона барида бепул ичимлик ваъда қилган.
Эртаси куни робот меҳмонхонага киравериш яқинидаги буталар орасидан топилган. Меҳмонхона ходимларининг таъкидлашича, энди қурилма робот чангютгичлар жамоаси билан бирга «бахтли жавондан ўрин эгаллайди». “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда