Фото: ЎзА
Алишер Усмонов ва унинг шерикларига қарашли бўлган холдинг олтин қазиб олишга сармоя киритувчи янги компания ташкил қилди — USM Gold. Бу ҳақда РБК хабар беради.
USM Gold МЧЖ устав капитали 500 000 рублни ташкил этади. Компания 100 фоиз USM Holding Company МЧЖга тегишли ва Москвада рўйхатдан ўтган.
Холдингнинг энг йирик акциядорлари Алишер Усмонов, Владимир Скоч ва Варвара Скочдир. USM илгари олтин қазиб олиш билан шуғулланмаган. Бироқ у бир нечта металлургия корхоналарига, жумладан, Россиядаги энг йирикларидан бири бўлган «Металлоинвест»га ва мис ишлаб чиқарувчи «Удокан мед» конига эгалик қилади.
Ҳозирча янги ташкил этилган компаниянинг ягона активи «Федеровской» МЧЖ бўлиб, унинг 75 фоизига USM Gold эгалик қилади. Қолган 25 фоизлик улуш «Росгеология»га тегишлидир. 2021 йилнинг ёзида «Росгеология» Хакасиядаги Федоровско—Кедровская олтин қазиб олиш ҳудуди учун геология-қидирув лицензиясини олган. Кейинчалик агентлик ушбу лойиҳага USM тузилмасини жалб қилди, деб ёзади РБК.
«Усмонов фақат Федеровской учун янги компания яратган бўлиши даргумон. Бу жуда камтарона лойиҳа ва эҳтимол миллиардердан олтин қазиб олишда муҳимроқ қадамларни кутиш керак», - дейди Россия Геотехнологиялар институти ривожланиш директори Михаил Лесков.
Мутахассислар бозорда янги йирик ўйинчи пайдо бўлиши мумкинлигини истисно қилмади. USM Gold компанияси, Forbes маълумотларига кўра Россиядаги энг бой тадбиркор — Алексей Мордашов ва бошқа миллиардерларнинг корхоналари билан рақобатлашишига тўғри келади.
«Сармоядорларнинг олтин қазиб олиш, активларини сотиб олишга қизиқиши ортиб бораётгани валюта хатарларининг кучайиб бораётганини акс эттиради. Олтин дунёдаги инфляциянинг яқинлашиб келаётган тўлқини фонида қадрланмаган актив бўлиб қолмоқда, шунинг учун олтин қазиб олиш, активларини сотиб олиш мудофаа стратегиясига ўхшайди», - дедйи Россия миллий рейтинг агентлиги хизмати директори Сергей Гришунин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда