Фото: AP Photo
Бортида америкалик ҳарбийлар бўлган биринчи ҳарбий-транспорт самолёти 3 февраль куни Шимолий Каролинадаги Форт-Брегг базасидан Европага учиб кетди, деб хабар беради Аирливе портали. Ҳарбийлар Россия ва Украина чегарасидаги вазият сабаб НАТОга аъзо мамлакатларга жойлаштирилмоқда.
«Бортида 18-ҳаво-десант корпусининг ҳарбий хизматчиларига бўлган биринчи Boeing C-17 ҳарбий-транспорт самолёти Форт-Брегга базасидан Европага учиб кетди», — дейилади хабарда.
Пентагоннинг маълум қилишича, АҚШ президенти Жо Байден НАТОга аъзо мамлакатнинг Шарқий Европадаги кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида америкалик 3 минг ҳарбий хизматчини Польша, Германия ва Руминияга юборишни маъқуллаган.
Пентагон матбуот котиби Жон Кирбининг аниқлик киритишича, 2 мингга яқин ҳарбий Польша ва Германияга жойлаштирилади. Бундан ташқари, минг нафарга яқин аскар Руминияга кўчирилади. Кирбининг айтишича, ротация (ҳарбий хизматчиларни бир жойдан бошқа жойга кўчириш) яқин кунларда амалга оширилади, бироқ мунтазам асосда эмас.
Унинг таъкидланишича, юборилаётган кучлар Украинада жанговар ҳаракатларни ўтказиш учун мўлжалланмаган. «Ушбу кучлар Украинада жанг қилмоқчи эмас», — дейди АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди