Германия расмийлари Telegram мессенжерини икки ҳолатда 55 миллион евро миқдорида жаримага тортиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги вакилига асосланиб Süddeutschen Zeitung нашри маълум қилди.
Расмийлари мессенжерни контент модерациясининг йўқлигида айбламоқда, чунки уларнинг фикрича Telegram ёмон мақсадларда фойдаланилади, шунингдек, Германия судлари билан алоқа ўрнатиш учун ваколатли шахс йўқ. Telegram биринчи ҳолатда 50 миллион евро, иккинчи ҳолатда эса 5 миллион евро жаримага тортилиши мумкин.
Аввалроқ Германия ички ишлар вазири Ненси Фрейзер маҳаллий қонунларни бузганлик учун охирги чора сифатида Германияда Telegramни ёпиб қўйишга рухсат берган эди.
Унинг сўзларига кўра, мессенжер маъмуриятига мунтазам равишда қоидабузарликлар ҳақида хабар берилади, аммо ҳеч нарса ўзгармайди. Шу боис бу масала Ички ишлар вазирлиги томонидан назорат қилинади, аммо бу борада Европа давлатларининг қўшма қарори талаб қилинади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди