07:30 / 11.02.2022
2 140

Назарбоевнинг қизи ва куёви Германияда 100 млн евролик кўчмас мулкларга эгалиги маълум бўлди

Назарбоевнинг қизи ва куёви Германияда 100 млн евролик кўчмас мулкларга эгалиги маълум бўлди
Фото: Reuters
Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи ва куёви Германияда қиймати 100 млн евродан ортиқ кўчмас мулкларга эгалик қилади, деб хабар берди Deutsche Welle.

Нашрнинг ёзишича, Динара ва Тимур Кулибаевлар бу мамлакатдаги тўртта ҳашаматли объектни сотиб олган.

Баден-Баден курортида жойлашган Зеелах қўрғони уларга тегишли ҳисобланади. Бу ер XIX асрда рус дипломати Михаил Хрептовичнинг қароргоҳи бўлган. Шунингдек, иккита тарихий ёдгорлик: архитектор Густав Штронинг вилласи ва Бюлерхее қалъа-меҳмонхонаси ҳам Кулибаевларга тегишли.

Нашрнинг маълумот беришича, сарой ҳудудида ландшафт парки, фонтанлар, минг квадрат метрли спа-зона мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Назарбоевнинг қизи ва куёви Германияда 100 млн евролик кўчмас мулкларга эгалиги маълум бўлди