08:04 / 12.02.2022
1 462

АҚШ аҳолисининг 58 фоизи президент Байденнинг фаолиятини салбий баҳоламоқда

АҚШ аҳолисининг 58 фоизи президент Байденнинг фаолиятини салбий баҳоламоқда
Фото: CNN
CNN телеканалининг буюртмасига асосан SSRS агентлиги томонидан ўтказилган сўнгги сўров натижаларига кўра, ҳар ўн америкаликдан олтитаси Жо Байденнинг АҚШ президенти сифатидаги фаолиятини салбий баҳолаган.

Масофадан туриб ўтказилган сўровда 1527 нафар респондент иштирок этган.

Таъкидланишича, декабрь ойида Байденнинг фаолиятини америкаликларнинг 51 фоизи салбий баҳолаган. 10 январдан 6 февралга қадар ўтказилган мазкур сўров эса ушбу кўрсаткич 58 фоизгача чиққанини кўрсатди. Декабрь ойида Байденнинг мамлакат президенти лавозимидаги ишини 49 фоиз респондент маъқуллаганди.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг декабрь ойида уни демократларнинг 94 фоизи қўллаб-қувватлаган бўлса, ҳозирда ушбу кўрсаткич 83 фоизга тушиб кетган. Аммо Оқ уй раҳбарининг фаолиятини партиясиз сайловчиларнинг 36 фоизи, шунингдек, республикачиларнинг 9 фоизи маъқулламоқда.

Таъкидланишича, Байден рейтингининг ўтган ойда тушиб кетиши омикрон штаммининг кенг кўламли тарқалиши, шунингдек, пандемия таъсиридаги иқтисодий пасайиш билан боғлиқ инфляция тўлқинига боғланмоқда.

АҚШ администрациясининг иқтисодий соҳадаги фаолиятини маъқуллаш даражаси декабрь ойига нисбатан саккиз поғонага, коронавирусга қарши курашда эса 9 фоизга камайган.

Эслатиб ўтамиз, Quinnipiac университети томонидан 2021 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган сўнгги сўровида АҚШ президенти Жо Байденнинг фаолиятини америкаликларнинг 36 фоизигина маъқуллаган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ аҳолисининг 58 фоизи президент Байденнинг фаолиятини салбий баҳоламоқда