08:33 / 12.02.2022
2 142

Хитойдан чўчимаган Африканинг кичик давлати

Хитойдан чўчимаган Африканинг кичик давлати
Сомалиленд суверен давлат ва "озод бўлиб туғилган" бўлганлиги сабабли, Хитой бу давлатга ким билан алоқаларини ривожлантириши мумкинлигини буюра олмайди”. Бу сўзларни Пекин томонидан тазйиққа олинаётган Тайванга сафари чоғида Сомалиленд ташқи ишлар вазирлиги айтган.

Сомалиленд 1991 йилда Сомалидан ажралиб чиққан, бироқ унинг мустақиллиги халқаро миқёсда кенг тан олинмаган. Сомалида ўттиз йилдан бери давом этаётган фуқаролар уруши давом этаётган бир пайтда Сомалилендда тинчлик ҳукм сурди.

Хитой томонидан ўз ҳудуди деб эълон қилинган ва дипломатик жиҳатдан яккаланиб қолган Сомалиленд ва Тайвань 2020 йилда бир-бирининг пойтахтларида офисларини очгани Пекин ва Могадишонинг ғазабини келтирди.

Стратегик жиҳатдан Африка шохида жойлашган Сомалиленд Хитой ўзининг биринчи хориждаги ҳарбий базасини қурган Жибути билан чегарадош.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги шу ҳафта Тайвань "ўзига фойда бермаса-да бошқа мамлакатларнинг мустақиллиги ва бирлашувига путур етказиш учун алангани ёқиб, бошқаларга зарар етказаётганини" айтди.

Журналистларга берган интервьюсида Сомалиленд Ташқи ишлар вазири Иса Қайд Хитой бу давлатга буйруқ бера олмаслигини айтган.

Қайднинг қўшимча қилишича, улар суверен мамлакат сифатида уларни ҳурмат қиладиган ва ҳеч қандай муаммосиз бизнес қилишни хоҳлайдиган ҳар бир киши учун очиқдир.

"Биз озод бўлиб туғилганмиз ва эркин бўлиб қоламиз. Биз ўз бизнесимизни ўзимиз хоҳлаган тарзда юритамиз. Хитой ҳам, бошқа ҳеч бир давлат ҳам буйруқ қила олмайди", деган у.

Сўнгги йилларда Хитой Тайванни деярли дипломатик йўл билан Африкадан сиқиб чиқарди ва фақат кичкина Эсватини орол билан тўлақонли муносабатларни сақлаб турибди.

Хитой ўз суверенитетига даъво қилиш учун Тайван билан алоқа қилмаслик учун давлатларга босимни кучайтирмоқда.

Сомалиленд молия вазири Саъд Али Ширнинг айтишича, унинг мамлакати ҳозирча Тайвандан қарз олиш бўйича ҳеч қандай сўров билан чиқмаган.

"Тайвандан Сомалилендга маблағлар ёрдам ва инвестиция шаклида келди, биз буни мамнуният билан қабул қиламиз", Саъд Али Шир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойдан чўчимаган Африканинг кичик давлати