11:11 / 12.02.2022
1 098

Бердимуҳамедов ўз лавозимини ёш етакчиларга бериш истагини маълум қилди

Бердимуҳамедов ўз лавозимини ёш етакчиларга бериш истагини маълум қилди
Фото: «ok.ru»
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат Халқ маслаҳати (парламент юқори палатаси) раислик лавозимини тарк этиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Интерфакс хабар бермоқда.

«Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида давлат бошқаруви сари йўлни маънавий муҳитда ва замоннинг юксак талаблари асосида тарбияланган ёш етакчиларга бериш керак, деган ғояни қўллаб-қувватлайман. Халқ Маслахати депутатлари Кенгаши раиси сифатида, мен бундан буён ҳам катта ҳаётий ва сиёсий тажрибамни шу соҳага йўналтириш ниятидаман», — деган Бердимуҳамедов жума куни 30 йилга мўлжалланган миллий тараққиёт дастури қабул қилинган Халқ Маслаҳатида.

Туркманистон раҳбари икки йил аввал пайғамбар ёшига етганини ва бугун ўзи ҳақидаги қийин қарорни муҳокама қилмоқчи эканлигини таъкидлаган.

«Маълумки, бундан 15 йил аввал, 2007 йил 11 февралда мамлакатимизда Туркманистон Президенти сайлови бўлиб ўтди. Ўшанда она халқим мени олий давлат лавозимига сайлади ва бу билан катта ишонч билдирди», — деган Бердимуҳамедов.

Унинг сўзларига кўра, у бу ишончни 2012 ва 2017 йилги умумхалқ сайловларида яна бир бор ҳис қилган.

«Мана 15 йилдан буён мен Туркманистон Президентининг энг юқори ва ўта масъулиятли лавозимида ишлаяпман. Шу билан бирга, мен Вазирлар Маҳкамаси Раиси, Давлат хавфсизлик кенгаши раиси, Ҳарбийлар Олий қўмондони, Қуролли Кучлар ва Халқ Маслаҳати Миллий Генгеш раиси вазифаларини бажараман», — деган у.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Туркманистон ҳукуматида бош вазир ўринбосари лавозимини 2021 йил июлдан буён молия-иқтисодий комплексга раҳбарлик қилиб келаётган президентнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов эгаллаб турибди.

Аввалроқ Сердар Бердимуҳамедов Бош вазир ўринбосари, Олий назорат палатаси раиси этиб тайинланган ва 2021 йил 11 февралда Давлат хавфсизлик кенгашига тақдим этилган эди. Бу лавозимда у, шунингдек, давлат бошқаруви тизими, молия-иқтисодий ва ижтимоий соҳада рақамлаштириш ва инновацион технологияларни жорий этиш бўйича масъул бўлган.

Сердар Бердимуҳамедов 2020 йил 7 февралдан 2021 йил 11 февралгача бўлган даврда Саноат ва қурилиш ишлаб чиқариш вазири лавозимида ишлаб келган. 2019 йил 17 июндан буён президентнинг ўғли Туркманистоннинг марказий ҳудуди – Ахал велаяти (вилояти) раҳбари бўлиб келмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бердимуҳамедов ўз лавозимини ёш етакчиларга бериш истагини маълум қилди