Фото: AP Photo
Америка ҳарбийлари Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмайди. Бу ҳақда Пентагон вакили Жон Кирби MSNBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».
«АҚШ президенти Жо Байден америкалик ҳарбийлар Украинада жангга киришмаслиги бўйича аниқ кўрсатма берди», — дейди у.
Кирбининг қўшимча қилишича, Америка ҳарбий контингентидан Украинадаги АҚШ фуқароларини эвакуация қилишда фойдаланиш «ҳисоб-китоблардаги хатолик хавфини ҳамда Россия ва Америка ҳарбий кучлари ўртасидаги тўқнашув эҳтимолини оширади». Унинг таъкидлашича, бу Украинадаги вазиятни янги даражага олиб чиқиши мумкин.
Февраль бошларида Кирби америкалик ҳарбийлар Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этмаслигини маълум қилганди, уларнинг мақсади — «НАТО бўйича иттифоқчиларнинг мудофаасини қўллаб-қувватлаш».
11 февраль куни президенти Жо Байден америкалик ҳарбийлар ҳеч қанақа ҳолатда ҳам фуқароларни эвакуация қилиш учун Украинага юборилмаслигини маълум қилганди. «Агарда америкаликлар ва руслар бир-бирига қарата ўт очса, бу жаҳон уруши бўлади», — дея қўшимча қилганди президент.
12 февраль куни Вашингтон Украина Қуролли кучларидаги аскарларини тайёрлаш билан шуғулланган 150 нафарга яқин америкалик ҳарбий уйга қайтариш бўйича буйруқ берган. «Шахсий таркибимизнинг хавфсизлиги ва ҳимояси — биринчи даражали ташвиш. Биз аввалгидек Украина Қуролли кучлари билан муносабатларимизга содиқмиз», — деганди Кирби. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди