
АҚШ Украинадаги элчихонасини вақтинча Киевдан Львовга кўчиради. Бу ҳақда давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.
Блинкеннинг сўзларига кўра, ходимлар Украинадаги эскалацияни юмшатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича ўз вазифаларини бажаришда, шунингдек, мамлакат расмийлари билан алоқаларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.
The Wall Street Journal’нинг ёзишича, кўчиш муносабати билан Киевдаги дипломатик миссия биносидаги компьютерлар ва тармоқ аппаратлари йўқ қилинади. Аввалроқ элчихонадаги махфий ҳужжатлар Вашингтонга олиб кетилганди.
Давлат департаменти 12 февраль куни ўта муҳим функцияларни бажармайдиган дипломатлардан Украинани тарк этишни талаб қилганди. Ўшанда идора Киевда қоладиган ходимлар ишлашда давом этишини билдирганди.