
Фото: EPA
Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин билан «исталган шаклда» учрашишга тайёр. У бу ҳақда журналистлар билан суҳбат давомида айтди.
Зеленский «тўғридан тўғри музокараларга икки ярим йилдан буён тайёр»лигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, ҳар сафар «Россия деэскалация тўғрисида гаплашишга тайёрлигини билдирганида», Киев Москвага учрашув ўтказиш бўйича сўров юборади.
«Аммо аслида улар биз билан гаплашишга тайёр эмас», деди Украина президенти.
Аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Владимир Зеленский Туркия ҳудудида Владимир Путин билан учрашишга рози бўлганини айтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар