date
views 1 323

ДХР Украинанинг Донбассга “ҳужум режаси”ни эълон қилди

ДХР Украинанинг Донбассга “ҳужум режаси”ни эълон қилди
Фото: ТАСС
Ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси милицияси Украина қуролли кучларининг Донбассга “ҳужум режаси”ни эълон қилди.

Маълумот берилишича, Украина армиясининг 26-, 43- ва 55-артиллерия бригадалари оммавий артиллерия зарбалари беришни режалаштирган. Улар самолётлар, вертолётлар ва дронлар ёрдамида ДХР ҳудудидаги ҳарбий ва фуқаролик объектларига зарба беради.

Режага кўра, Украина қуролли кучлари Краматорск-Дебальцево, Азовбўйи ва Луганск йўналишида ҳужум қилади.

ДХРдагиларнинг таъкидлашича, ҳужумлар танклар, десант-ҳужумчи ва артиллерия бригадалари иштирокида амалга оширилади.

Милициянинг маълумот беришича, Азовбўйи йўналишида денгиз ва артиллерия кучларидан, Луганск йўналишида эса мотопиёда ва механизациялашган бригадалардан фойдаланилади.

Украина шарқидаги вазият 17 феврал куни кескинлашди. ДХР ва ЛХР раҳбариятлари Украинани ўт очишда айблади.

19 феврал куни ДХР ва ЛХРда умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди.

Жума куни эса ҳар икки республика аҳолисини Россияга эвакуация қилиш бошланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ДХР Украинанинг Донбассга “ҳужум режаси”ни эълон қилди