08:53 / 23.02.2022
813

Россия ДХР ва ЛХР билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Россия ДХР ва ЛХР билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Москвадаги Россия Ташқи ишлар вазирлигининг биноси
Фото: «ТАСС»

Россия Донецк ҳамда Луганск Халқ Республикалари билан дипломатик муносабатлар ўрнатганини эълон қилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берган. Хабарга кўра, элчихоналар даражасидаги дипломатик муносабатлар 2022 йил 22 февралдан бошланган.

Россия ТИВ ахбороти бўйича мустақиллиги тан олинган икки республиканинг ташқи ишлар масалалари билан шуғулланувчи идораларининг раҳбарларига Сергей Лавров имзолаган табрик телеграммалари юборилган.

-"Россия ДХР ҳамда ЛХР билан ҳар томонлама ҳамкорлик, хусусан, ташқи сиёсий вазирликларнинг мамлакатларимиз фуқароларининг манфаатларига хизмат қиладиган, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган муносабатларни ривожлантиришни мақсад қилган", - дейилади Россия ТИВ баёнотида.

Россия президенти Владимир Путин 21 февраль куни Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ДХР ва ЛХР мустақиллигини эълон қилиш таклиф этилганидан кейин, мамлакат фуқароларига мурожаат йўллади ва республикаларнинг мустақиллигини тан олиш ҳақидаги фармонни имзолади. 22 февраль куни Россия давлат думаси ва Федерация кенгаши ушбу фармонни ратификация қилди.

Шунингдек, Россия федерация кенгаши 22 февралда Путиннинг Донбасс ҳудудида мустақиллиги тан олинган республикаларга ҳарбий қўшин юборишига рухсат берди. Шундан кейин Путиннинг ўзи қўшинларни республикалар ҳудудига киритиш борасидаги якуний қарор вазиятнинг қандай ривожланишига боғлиқлигини қайд этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ДХР ва ЛХР билан дипломатик муносабатлар ўрнатди