Фото: «РИА Новости»
Россиялик мухолифат сиёсатчиси Алексей Навальний Владимир Путиннинг Донецк ҳамда Луганск Халқ Республикалари мустақиллигини тан олиш ҳақидаги қарори юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Навальний бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида пост қолдирган.
- "Кеча Россия Хавфсизлик кенгашининг йиғилишини кўрдим, бу ўғрилар ва бир гала кексайган чоллар мажлиси… Мен уни томоша қилиб КПСС марказий қўмитасининг бир тўда номенклатура қарияларининг ўзларини буюк шахмат тахтасида геосиёсатчи деб ҳисоблаб Совет армиясининг Афғонистондан чиқариш ҳақида қарор қабул қилганини эсладим", - деди Алексей Навальний.
«Ўша вақтдаги СССР вакиллари ҳамда ҳозирги Россия раҳбарларига фақат бир нарса: Россия халқининг диққатини реал муаммолардан — иқтисодиётнинг ривожланиши, нархларнинг ошиши, қонунсизликнинг авжига чиққанидан чалғитиш керак», – дея қўшимча қилган Навальний.
Шунингдек, Навальний Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан кейин Путиннинг Россия халқига мурожаат қилганини аҳмоқона ҳаракат деб атаган.
- "Унинг нутқида айтилган «Украина» сўзини «Қозоғистон», «Беларусь», «Болтиқбўйи мамлакатлари», «Озарбайжон»га ёки бошқа мамлакат номига, хусусан, «Финляндия»га алмаштириб кўринг. Кейин қариянинг геосиёсий мулоҳазалари қаерга олиб боришини ўйланг.
Афғонистондан СССР қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши иттифоқ зарарига ишлаган, Украинага нисбатан зўравонлик эса Россия учун ёмон оқибатларни юзага келтиради.
Афғонистон парчаланиб кетган, бироқ СССР ҳам ўта оғир жароҳат олганди. Путин туфайли айни кунларда минглаб одамлар ўлиши, кейинчалик эса — ўн минглаб украиналиклар ҳамда Россия фуқаролари ҳалок бўлиши мумкин. Ҳа у Украинанинг ривожланишига тўсқинлик қилади, мамлакатни ботқоққа чўктиришга уринади, аммо Россия ушбу ҳаракатлар учун бадал тўлайди… Россия учун курашиш, уни қутқариш зарур, Путинни ва унинг ўғри шерикларини ҳокимиятдан четлатиш шарт. Бу ҳозирнинг ўзида тинчлик учун мардонавор курашишни англатади", - дейди Алексей Навальний.
Путин 21 февраль куни ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Ҳужжатларга, шунингдек, республикалар етакчилари Денис Пушулин ва Леонид Пасечник имзо қўйган. Бундан олдин Путин мурожаат билан чиқиб, Донецкдаги вазият кескин тус олганини маълум қилди. Бундан ташқари, у Украинани «қўғирчоқ режимга эга мустамлака» деб атаган ва расмийларни аҳолини руссизлаштириш ҳамда фуқароларга нисбатан репрессияларда айблаган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев Ар-Риёд шаҳрига етиб борди (фото)
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди
"Майк Тайсон - Жейк Пол" бокс оқшомининг барча иштирокчилари билан танишинг
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди