17:45 / 23.02.2022
1 247

Нега бой одамлар голф ўйнашни ёқтиради?

Нега бой одамлар голф ўйнашни ёқтиради?
Фото: Reuters
5 миллион доллардан кўпроқ активга эга бойларнинг 18 фоизи голфга қизиқади. 2021 йилда голф бой одамларнинг севимли спорт турлари ичида биринчи поғонани эгаллаган. Хўш, бадавлат одамлар нега голфни севади?

2021 йил якунида Wealth-X янги таҳлилни эълон қилди, унда бойлар, айниқса, 5 миллион доллардан 30 миллион долларгача активларга эга жуда юқори даромадли кишилар афзал кўрган спорт турлари рейтинги келтирилган.

Рейтингнинг биринчи ўрнида – голф. 18,6 фоиз бойлар уни ўйнашлари ёки томоша қилишлари маълум қилинган. Дунёдаги энг оммабоп спорт тури бўлган футбол 11,3 фоиз кўрсаткич билан иккинчи ўринда туради. Бунда асосий эътибор футбол ўйнашга эмас, балки томоша қилишга қаратилган, аммо сўнгги ўн йил ичида бойларнинг спортда тижорий иштироки кескин ошди. Чанғи спорти машҳурлик бўйича учинчи ўринда — 10,9 фоиз.

Фото: Forbes
Нега бойлар голф ўйнайди?
Турли манбаларда бой одамлар нега голфни кўпроқ афзал кўриши ҳақида сабаблар келтирилган. Биз интернет маълумотлари асосида бой одамларнинг голфни афзал кўришига сабаблар рўйхатини тузиб чиқдик.

Голф ортиқча жисмоний куч талаб қилмайди
Бой одамлар камдан-кам ҳолларда жисмоний жиҳатдан кучли бўлади. Голф жисмоний тайёргарликдан кўра кўпроқ ҳиссиёт ва маҳорат синови, шунинг учун ҳатто 50 ва 60 ёшда ҳам голфда энг яхши шахсий натижаларга эришиш мумкин.

Хавфсизлик
Голф – хавфсиз спорт тури. Велосипед ва чанғи учиш (бой одамлар ўйнайдиган бошқа спорт турлари)дан фарқли ўлароқ, голф ўйнашда жароҳат олиш эҳтимоли жуда паст.

Ўз-ўзи билан кураш
Голфда сиз ўзингиз билан рақобатлашасиз: бой одамлар рақобатлашишни ва айниқса, ютқазишни ёмон кўрадилар. Голфда ҳеч ким сизнинг ўзингиз хоҳлаган нарсани қилишингизга тўғридан тўғри тўсқинлик қила олмайди.

Ажойиб зарбалар
Дейлик, сиз баскетбол тўпини соатига 100 мил тезликда улоқтира олмайсиз, лекин голфда 60 ёшли спортчи барча бой дўстларига тўпни шунча узоқликка улоқтиргани ҳақида айтиб, мақтаниши мумкин.

Голф ускуналари қиммат
Голф ускуналари ёки ҳеч бўлмаганда сифатли ускуналар арзон турмайди. Харажатлар бир неча минг долларга тушиши мумкин. Бунда голф клубига аъзолик тўловларини қўшсангиз, нима учун камбағал одам голф ўйнамаслигини тушунасиз.

Нафақат бу, балки голфни яхши ўйнаш учун сиз бир нечта дарсларга қатнашишингиз керак бўлади, бу ҳам қимматга тушиши мумкин, айниқса, сизга яхши ўқитувчи керак бўлса.

Голф – статус белгиси
Бошқа спорт турлари билан солиштирганда голф қимматлиги туфайли у пул ва мақом билан боғланган. Шундай қилиб, ҳатто голф ўйнамайдиган одамлар ҳам голф клуби аъзолигига рўйхатдан ўтишади ва уни ўйнашни бошлайдилар. Бу бошқа бойларнинг босими эмас, балки статус белгисидир. Агар сиз голф ўйнасангиз, кўпчилик сизни автоматик равишда бадавлат одам деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, эксклюзив ёки қимматбаҳо голф клубига аъзолик янада юқори ижтимоий мавқени беради.

Мулоқот имконияти
Одатда голф клубларига ишбилармонлар, молия соҳасидаги одамлар, Уолл-стрит инвесторлари, бош директорлар ва ҳатто сиёсатчилар аъзо бўлади. Голф ўйнайдиган кўплаб бадавлат одамлар спортнинг ўзи учун эмас, балки бошқа бадавлат одамлар билан мулоқот қилиш имконияти сабабли ҳам голф клубига боришади.

Таниш-билиш орттириш ҳеч қачон зарар қилмайди ва бу бизнес битимлар учун янги ҳамкорлар топиш имкониятини беради.

Бизнес битимларини муҳокама қилишлари мумкин
Баъзида бой одамлар бизнес ташаббусини муҳокама қилиш учун голф майдонида учрашишади. Бу уларни чалғимасдан гаплаша оладиган қулайроқ муҳит билан таъминлайди.

Мадина Очилова тайёрлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нега бой одамлар голф ўйнашни ёқтиради?