Фото: Reuters
Европа Иттифоқидан кейин АҚШ ҳам Россия президенти Владимир Путинга қарши санкциялар эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги хабар берди.
Шунингдек, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовга қарши ҳам чекловлар жорий этилган.
Америка Молия вазирлигининг санкциялари АҚШ юрисдиксиясидаги активларни блоклаш, америкаликларнинг улар билан битимлар тузишини тақиқлашни ўзи ичига олади.
Бундан ташқари, АҚШ Давлат департаменти Сергей Шойгу ва Валерий Герасимовга қарши ўз санкцияларини ҳам жорий этган. Давлат департаменти уларни «Украинага нисбатан янги босқинда» жавобгар деб ҳисоблайди. Давлат департаменти йўналиши бўйича санкциялар уларнинг АҚШга киришини тақиқлайди.
24 февралда Россия Украинага бостириб киргач, Буюк Британия мамлакатга қарши янги санкциялар қўллаган, хусусан «Аэрофлот» компаниясининг қироллик ҳудудига парвозларини тақиқлаган. 25 февраль куни Канада Путиннинг атрофидагилар, депутатлар ва Россиянинг 27 та молиявий институтига қарши санкциялар киритди, Украина банкларига Россия ва Беларусь рублларида операциялар ўтказиш тақиқланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди