Фото: Getty Images
АҚШ ҳукумати Украина президенти Владимир Зеленскийга зарурат туғилса, эвакуацияда ёрдам кўрсатиши мумкинлигини таклиф қилди. Бу ҳақда Америка ва Украинадаги манбаларига таяниб, The Washington Post хабар берди.
«АҚШ ҳукумати Украина президенти Владимир Зеленскийга Киевни тарк этишида ёрдам беришга тайёр», — дейилади хабарда. Бироқ нашрнинг ёзишича, Зеленский ҳамон мамлакатни тарк этишдан бош тортмоқда.
24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Донбассда «минтақа аҳолисини геноциддан ҳимоя қилиш» учун «махсус ҳарбий операция» бошланганини маълум қилди. Операциядан мақсад «Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган» одамларни ҳимоя қилишдир. Путиннинг сўзларига кўра, Россиянинг режаларида Украинани босиб олиш йўқ. Шу билан бирга, Россия президенти Украина армияси ҳарбий хизматчиларидан қуролларини ташлаб, «уйларига қайтишни» талаб қилган. Бунга амал қилганлар «уруш ҳудудини тўсиқсиз тарк этиб, оиласи бағрига қайтиши» мумкин бўлади, дейди у.
Зеленский ҳарбий операциялар бошланганидан кейин Украинанинг озодликни бермаслиги, Россия билан дипломатик муносабатлар тўхтатилганини эълон қилди. 25 февралда эса украиналикларнинг ватанни ҳеч кимнинг кўмагисиз ёлғиз ҳимоя қилаётгани, дунёнинг етакчи кучлари эса вазиятни томошабин сифатида кузатаётгани ҳақида гапирган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди